Қозоғистон август ойида Германияга юз минг тонна нефть
юборади. Ёнилғи «Дружба» трубопроводи орқали жўнатилади. Польшадаги
участкалардан бирида муаммо юз бергани ҳолда, мамлакат бундан зарар кўрмайди.
Маҳсулот юбориш тез кунларда қайта тикланади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, июль
ойи бошида мамлакат ушбу Европа давлатига салк5ам уч юз минг тонна «қора олтин»
сотган. Экспортни ошириш бўйича квотани мамлакатга тегишли нефть-газ компанияларидан
бири олган. Унга кўра, жорий йилда Қозоғистон Германияга бир миллион тоннадан
кўпроқ нефть йўллаши лозим. Мутахассислар
таъкидлашича, Қозоғистон нефтининг биринчи партияси февраль ойида юборилган
эди.
Темирлан Уркумбаев, Қозоғистон Республикаси энергетика
вазирлиги департаменти директори ўринбосари:
- Польшанинг ПЕРН ташкилоти нефть етказиб бериш бўйича
қандайдир муаммолар юз бериши мумкинлиги тўғрисида бизга хабарнома юбормади. Ҳамма одатдаги тартибда ишлаяпти.
Улар берган ахборотга кўра, муаммо йўқ ва маҳсулот етказиб бериш давом этади. Ушбу ҳодиса юзасидан биздаги маълумотга
кўра август ойида нефть транспортировкаси Самара йўналишидан, Адамово
заставаси орқали амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси