Йўл тиқинидан қандай қутулиш мумкин? Корея таклиф қилади

Йўл тиқинидан қандай қутулиш мумкин? Корея таклиф қилади

Жанубий Корея Алмати шаҳридаги йўл тиқинлари муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин бўлган бир қанча лойиҳалар таклиф қилди. Қозоғистон делегацияси Жаҳон банки таклифига кўра ушбу мамлакатда бўлди ва жамоат транспорти ҳамда ақлли технологиялар иши билан танишди. Меул шаҳри раҳбарлари билан бирга ўтказилган семинарнинг асосий мавзуларидан бири – Алмати йўлларидаги тиқинларни бартараф этиш бўлди. Ҳокимлик берган маълумотга кўра, Қозоғистон мегаполисида ярим миллионга яқин автомобиль бор. Бундан ташқари, бошқа минтақаларда келадиганлар ҳам кўп. Сеуль мэрияси фикрича, Алмати йўлларидаги вазиятни енгиллаштириш мумкин.

СЕРИК БАЙҒАНИН, АЛМАТИ ШАҲРИ РАҚАМЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ:

- Шаҳар тиқинларини камайтириш учун ақлли светофорлар тизимини яратиш ниятидамиз. Ҳозир мавжуд бўлган 98 чорраҳадаги светофорларни бошқариш тизими асфальтга, йўл полотносига кўмиб юборилган датчиклар асосида ишлайди. Шу кунларда қатор вариантларни ўрганяпмиз. Шулардан бири – видеокамералардан фойдаланиш. Яъни, автомобилларни таниш тизими йўллардаги тиқинлар камайишига хизмат қилади.

ЛИ ЖОН ХЕН, СЕУЛ ШАҲРИ ШАҲАР ЛОЙИҲАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Тиқинларни йўқотишнинг усулларидан бири – йўловчиларнинг кўпчилиги шахсий авто ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиши ҳисобланади. Биз бунинг учун Сеулда турли инновациялардан фойдаланамиз. Масалан, автобус, метро, таксида ягона карта ёрдамида саёҳат қилиш мумкин. Телефон орқали у ёки бу автобус ёки метро поезди қачон келишини кўрасиз. Шаҳар марказига шахсий автомобиллар киришини чеклаб қўйдик. Алматида ҳам шундай сиёсат жорий этилса, тиқинлар камайиши аниқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси