Қозоғистонда яна 3 та – Абай, Жетису ва Улитау вилоятлари пайдо бўлди. Давлат раҳбари Республика ҳудудий тузилиши тўғрисида Фармонни имзолади. Шу тариқа, Абай вилояти маркази этиб Семей, Жетисуники Талдиқўрған ва Улитауники Жезқазған шаҳри белгиланди. Қўнаев шаҳри Алмати вилояти марказига айланди. Фармон 8 июндан кучга киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.