Шимолий Қозоғистон вилоятидаги Qyzyljar махсус иқтисодий зонасини ривожлантириш учун тўққиз ярим миллиард тенге ажратилди. Маблағ махсус давлат жамғармасидан олнди. Ҳудудда қайтарилган активлар ҳисобига инфратузилма ва муҳандислик коммуникациялари қурилади. Натижада, озиқ-овқат саноати, машинасозлик, агросаноат соҳаларида 16 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Инвестициялар умумий ҳажми 279 миллиард тенгега тенг. Таъкидлаш лозимки, Qyzyljar зонасида бугунги кунда 20 та иштирокчи мавжуд ва 5 та лойиҳа ишга туширилган.
Қанат Шамсутдинов, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги Тадбиркорлик ва саноат-инновациявий ривожланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари:
– Зона ҳудудида сув таъминоти ва жала канализацияси бўйича ишлар ниҳоясига етди. Темирйўл, иссиқлик таъминоти тармоқлари, йўллар ва дренаж тизими бўйича иш олиб бориляпти. Ҳудуд ободонлаштириляпти. Замонавий инфратузилмалар янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ва мавжуд корхоналарни ривожлантириш имконини беради. Бу эса минтақага янги иш ўринлари беради, минтақанинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

