Қозоғистонлик ўқувчилар нанойўлдош билан алоқа ўрнатди

Қозоғистонлик ўқувчилар нанойўлдош билан алоқа ўрнатди

Қозоғистонлик ўқувчилар митти ер йўлдоши билан алоқа боғлади. Ишланма муаллифлари ундаги ҳарорат, босим, намлик, шунингдек, йўлдош атрофидаги ҳаво қанчалик ифлослангани ҳақида маълумот тўплади. Дарвоқе, Туркистон вилоятида мамлакатдаги ягона ер йўлдоши бўйича робот техникаси тўгараги фаолият юритмоқда. Бу ерга 30 нафарга яқин бола қатнайди. Эслатамиз, аввалроқ атмосферанинг юқори қатламларига 2 та ўта замонавий нанойўлдош чиқарилган. Космик жиҳозлар вазни 10 килограммга яқин. Улар бир нечта камера ва датчиклар билан жиҳозланган. Октябрь ойида ўқувчилар космосни ўрганишга ёрдам берадиган яна бир космик ускуна йиғиш ниятида.  

Еркин Ақтаев, лойиҳа муаллифи:

- Таълим машғулотларида биринчи навбатда нанойўлдошлар йиғишни ўргатамиз. Биринчи босқичда, албатта, назарий билим берилади, тўлиқ маълумот тақдим этилади. Иккинчи босқичда эса нанойўлдош микросхемаси йиғилади. Болаларни компьютер дастурлари, жумладан, соҳага оид махсус ахборот билан таништирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси