Қизил Ўрдада ҳосилдорлик ортиши кутиляпти

Қизил Ўрда вилоятида Сирдарё суви сатҳи кўтариляпти, бу эса ҳосилдорлик ортишига ижобий таъсир кўрсатади. Миришкорлар жорий йилда 200 минг гектардан зиёд майдонга уруғ қадаган. 83 минг гектарда шоли етиштирилиши режалаштирилган. Ўтган йили минтақада ҳосилдорлик 49 центнерни ташкил қилганди. Мутахассислар фикрича, жорий йилда ушбу кўрсаткич янада юқори бўлиши кутиляпти. Ҳар куни келаётган турли дарёлардан катта ҳажмда сув оқиб келяпти, вилоятда фақат Сирдарё орқали сониясига 650 куб метр оби ҳаёт олинади. Айни вақтда, минтақада сув тежовчи технологиялардан фаол фойдаланиляпти ва жорий қилиняпти. 

 

Қайратбек Сарсенбаев, Оролирдарё ҳавзаси инспекция раҳбари:


– Орол денгизини сақлаб қолиш – жаҳон ҳамжамиятини ташвишлантираётган муаммо. Ўтган йили Орол денгизига етиб борган сув ҳажми 6-7 куб метрдан ошмади. Ҳозир эса ойига 65 куб метрни ташкил қиляпти. Бу кўрсаткични 100-200 куб метргача етказишга умид қиляпмиз.

 

Сув тақчиллиги билан боғлиқ муаммо зироатчиларни турли тежамкор усуллардан фойдаланишга ва уларни такомиллаштиришга мажбур қилди. Замонавий сув тежаш тизимлари туфайли фермерлар суғорма сувни такрор ишлата оляпти. Сўнгги йилларда тобора кўпроқ хўжаликлар томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришдан фойдаланяпти. Бундай ускуналар йирик хўжаликларнинг барчасида бор.

 

Ерсултан Апетов, Қизил Ўрда вилояти Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси раҳбари ўринбосари:

 

– Сув тежовчи технологиялардан фойдаланаяпмиз. Ҳозирги кунда ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш маккажўхори, беда, полиз экинлари етиштиришда ишлатиляпти. 4 минг гектарга уруғ қадалган. Келаси йили экин майдонлари кенгайтирилиши мўлжалланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси