Қозоғистон Президентининг Вашингтонга ташрифи жаҳон оммавий ахборот воситалари диққат марказида. CNN телеканали мамлакатимизнинг тарихий қарори — Иброҳим шартномаларига қўшилишига қизиқиш катталигини таъкидлади. Материалда АҚШ Президентининг сўзлари келтирилди, унга кўра, республика унинг иккинчи президент муддатида Иброҳим шартномаларига қўшилган биринчи давлат бўлди. АҚШ Президенти халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини билдирган.
Associated Press ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп Қозоғистоннинг Иброҳим шартномаларига қўшилишини «дунёда кўприклар яратилиши сари муҳим қадам», деб атаган. Нашрда маълум қилинишича, мамлакатимизнинг бу ташаббусда иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу савдо алоқалари ва ҳамкорликни кучатиради.
Reuters материалида таъкидланиши, Қозоғистон – АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори. Етакчилар учрашувидан асосий мақсад эса энергетик ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Туркиянинг энг йирик Anadolu ахборот агентлиги АҚШнинг Марказий Осиё энергетик салоҳиятига муносабатига эътибор қаратди. Материалда Америка президентининг минтақа давлатлари билан, шу жумладан, фойдали қазилмалар ва савдо соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида сўзлари келтирилди.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Президенти ташрифи ҳақидаThe New York Times, Вашингтон пост, Aljazeera, France 24, Foxnews, Deutsche Welle, indianexpress ҳам маълумот тарқатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

