2026 йилда Қозоғистонда тиббий хизматлар юз фоиз автоматлашади

2026 йилда Қозоғистонда тиббий хизматлар юз фоиз автоматлашади

Қозоғистонда тиббий маълумотларнинг ягона омбори барпо этилади, уни шакллантириш ишлари 2026 йилда якунланиши режа қилинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, ҳозирги пайтда мамлакат  поликлиникаларида беморлар идентификацияси тизими - Face ID жорий этилади. У беморлар шифокор қабулида бўлганини қайд этиш имконини беради. Рақамли идентификация тиббий муассасаларда жараёнлар шаффофлигини оширади, ҳозирданоқ 10,5 миллиард тенгега яқин бюджет маблағини тежашга замин яратди. Бундан ташқари, рақамли контурда сифатли тиббий хизматлар ва улар учун тўлов мониторинги бирлаштирилган. Янги модуль тўлов ҳужжатларини 9 тадан 3 тага камайтирди. Шунингдек, тиббий хизматлар хариди ва тўлови каби асосий бизнес-жараёнлар рақамлашган. Умуман, бугунги кунда Қозоғистонда тиббий ёрдамнинг 92 фоизи автоматлашган. 2026 йил сўнгига қадар кўрсаткични 100 фоизга етказиш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси