Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларида умумий газ бозорини шакллантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва механизмлари, Иттифоқ ичида транспорт логистикаси муаммолари. Бишкекдаги Евроосиё Олий Иқтисодий кенгаши йиғилишида шу ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Унда қатнашган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев айтгани каби, ташкилот товар айланмаси 5 йил ичида 73 миллиард долларни ташкил қилган. Қозоғистонда бу кўрсаткич сўнгги 10 ойда 23 миллиардга етган.
ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:
- Кенг кўламли қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариляпти, ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюта улуши ортяпти. Бундай ижобий динамика ўзаро алоқалар юксак даражада ривожланаётганини кўрсатади. Интеграциявий ҳамкорлик имкониятлари катта.
Бундан ташқари, Қозоғистон президенти ЕОИИ доирасида халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари фикрича, иттифоқнинг ташқи савдо манфаатлари йил сайин кенгайиб бормоқда. Бу ижобий тенденция, мамлакатимиз ушбу йўналишни қўллаб-қувватлайди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳамкорлар билан иш олиб борганда унинг сифатига эътибор бериш вақти келди. Гап Вьетнам, Сербия, Эрон ҳақида кетяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Исроил билан эркин савдо зоналари яратиш тўғрисида ўйлаш вақти келди.
ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:
- Қозоғистон БАА билан эркин савдо зонаси яратиш тўғрисида шартнома тузиш бўйича музокаралар бошланганидан мамнун. Мазкур ташаббусни жуда истиқболли ва Евроосиё давлатлари манфаатига мос деб ҳисоблайман. Бу жараён чўзилмаслиги лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси