Бунда гап қиймати 800 миллион долларга тенг 90 турдаги маҳсулот ҳақида бормоқда. Бош вазир матбуот хизмати хабар беришича, агар мамлакатимиз маҳсулот етказишга доир режасини амалга оширишга эриша олса, Қўшма Штатлар билан ижобий савдо мувозанати юзага келади. Ўз навбатида, Америка компаниялари ҳам Қозоғистонда турли соҳалардаги фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор. Бу тоғ-металлургия мажмуаси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникациялар ва «яшил» технологияларга, шунингдек, транспорт секторига тааллуқли. Таъкидлаймиз, давлатлар ўртасидаги товар айланмаси ўтган йили деярли 40 фоизга ошган ва 3 миллиард доллардан кўпроқни кўрсатган. АҚШдан Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми, ўтган йил якунларига кўра, деярли икки марта - 5 миллиард долларга кўпайган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси