Шимолий Қозоғистон вилоятида дрон ёрдамида ҳудудларни
мониторинг қилиш кучайтирилди. Сунъий интеллект элементлари билан жиҳозланган дронлар реал вақтда
аҳволни юқоридан кузатиш имконини беради. Шу тариқа, ёнғинни аниқланади ва
дарҳол чора кўрилади. Ёз мавсуми
бошланиши билан тезкор хизматлар кучайтирилган тартибда ишлаяпти. Назорат ва AI-технологиялари Фавқулодда
вазиятлар департаменти ходимлари оловланиш ғолларини эрта аниқлаш,
фалокат олдини олишга ёрдамлашади. Инфрақизил камерали учувчисиз аппаратлар
фаолияти самарадорлигини оширади. Улар олов
чиқиши эҳтимоли бўлган жйоларни кечаси ҳам аниқлай олади ва дарҳол сигнал
беради. Бугунги кунда AI асосида ишловчи 20 тадан кўп дрон мавжуд, улар ўт ўчирувчилар бўлинмаларининг ишончли қуролига
айланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

