Натижада, қозоғистонликлар ичида онлайн-савдо майдончалари оммалашишини ҳисобга олган ҳолда, жўнатмалар тезроқ етиб бориши учун имконият туғилади. Аввало Ақтўбе хаби ишга тушади. Вилоят ҳокимлигида маълум қилишларича, у Қозоғистон ғарбига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Лойиҳа туфайли жўнатмалар етказиб бериш муддати анча қисқаради. Масалан, Қўшма Штатлар, Германия ва Хитойга берилган буюртмалар авваллари 45 кунда етиб борса, энди бунинг учун атиги 10 кун сарфланиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, хаблар замонавий саралаш ускуналари билан жиҳозланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси