Ақмўла вилоятидаги Кўп кўлига 20 мингдан зиёд балиқ ташланди. Балиқ питомнигида етиштирилган, шу йил дунёга келган оқ амур ва учар балиқ табиий ҳавзага келтирилган. Мутахассислар таъкидлашича, бу мавсумда балиқларни ҳавзага ташлаш уларнинг яшаб кетиши ва кўл шароитига мослашиши учун муҳим. Натижада, маҳаллий фауна хилма-хиллашади, кўлнинг экологик ҳолати яхшиланади. Аввалроқ бу ерга 5 миллионта кўл оқбалиғи увилдириғи ташланган.
Бўлат Тўқишев, табиатдан фойдаланишни тартибга келтириш ва табиий захиралар вилоят бошқармаси вакили:
- 2-3 йил аввалги ҳолат билан таққосласак, Кўп кўлида кислород атиги 5 фоиз бўлган, ҳозир 7-8 фоизгача кўтарилди. 5-6 йил аввал кўлнинг аҳволи жуда хароб эди, санитарик аҳволи шундай эдики, яқинлашсангиз бадбўй ҳид уфурарди. Ҳозир эса ҳавза рисоладагидек ҳолатга келди, бунга сабаб – сувдаги балиқ сони ортгани. Айни турдаги балиқлар сув ҳавзасини табиий йўл билан тозалайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.