Об-ҳаво инжиқлиги сабабли қатор автотрассалар ёпилди

Об-ҳаво инжиқлиги сабабли қатор автотрассалар ёпилди

Республика аҳамиятига эга йўлларнинг 27 та участкаси ёпиқлигича қолмоқда. Трассаларни қордан тозалаш учун  500 та техника бирлиги ишлаб турибди. Қор қўйнида қолган одамлар қутқарилмоқда. Ўтган сутка давомида 220 та автомашина чиқариб олинди. Уч юздан зиёд одамга ёрдам кўрсатилди. Улар орасида болалар ҳам бор. Шу жумладан, Турген-Бўтан трассасида 90 нафар одам қутқарилди. Қарағанди вилоятида қор ичида қолган автобусдаги 30 та одам олиб чиқилди. Ҳайдовчи иккинчи даражали йўлга чиққан ва адашиб қолган. Сўнгра у “Казавтожол” колл-марказига мурожаат этган. Шарқий Қозоғистонда 12 киши қор бўронида қолиб кетган. Ҳаммаси Россия фуқаролари, орасида иккита бола ҳам бор. Шу билан бирга, синоптиклар яқин кунларда қатор минтақаларда бўрон давом этишини маълум қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси