Сувнинг ҳам сўроғи бор

Сувнинг ҳам сўроғи бор

Сирдарё соҳилларида зироатчилар шоли етиштиришнинг янги усулларини ўзлаштиряпти. Оби-ҳаётдан самарали фойдаланиш учун канал соҳилига ўрнатилган ускуна самарадорлигини намойиш этяпти. «Автоматлаштирилган тизим туфайли ушбу мавсумда 10 минг куб метрдан сув тежалди», дея маълум қилди мутахассислар. Австралия компанияси ўрнатган ускуна экин майдонига киритилган сув ҳажмини ҳисоблайди. Келажакда мазкур технология минтақа бўйлаб жорий этилиши кутиляпти. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бу борада махсус шартнома тузди. 

Аслан Абдирайимов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири ўринбосари:

– Азалдан сув зироатчилар учун ҳаёт манбаси бўлиб келгани сир эмас. Бугун биз кўриб чиққан ускуна уни тежашнинг энг яхши усулларидан бири. У янги технологиялар асосида ишлайди. Ортиқча энергия сарфламайди. Вазирлик учун эса ҳар нарсанинг ҳисобли бўлиши жуда муҳим. Келажакда сувдан самарали фойдаланишлари учун бундай ускуналарни ўрнатишда давом этамиз.

Ержан Тўлегенов, компания вакили:

– Ширкейли канали Қозоғистондаги энг йирик канал ҳисобланади. У Қизил Ўрда вилотяидаги шолизорларнинг 60 фоизини сув билан таъминлайди. 2 миллиард кубгача сув етказиб беради. Канални тўла автоматлаштирсак, Ширкейли соҳилидаги шоликорларга ҳам фойдали бўлиши аниқ. Чунки сув ҳаммага бир хилда етказиб берилади.

Сув захираларини бошқаришни ривожлантириш концепциясига кўра, келгуси беш йил давомида 14 минг километрдан зиёд ирригация каналлари ва гидротехник иншоотлар модернизацияланиши кўзда тутилган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.