Қозоғистон 2024
йилда ташриф буюриш тавсия этилган мамлакатлар рўйхатига киритилди. Рейтинг Британиянинг
саёҳатчиларга мўлжалланган Wanderlust нашри томонидан тузилган. Унинг муҳаррирлари ҳар йили узоқ масофаларга саёҳат
қилиш билан боғлиқ кўплаб қизиқарли дестинацияларни ўрганишади ва тавсия
этишади. Тегишли вазирлик маълум қилишича, Қозоғистон ҳар йили турли номинациялар бўйича ғалаба қилади. 2023 йилда Бутунжаҳон
туристик
ташкилоти мамлактаимиздаги Сати қишлоғини
энг яхши туристик
посёлка,
деб тан олганди. Жорий
йилда The New York Times газетаси чоп этган «52 та боришга арзийдиган жой» қаторида Алмати тилга олинди. Италия
журнали Қозоғистонни дунёдаги энг мақбул тоғ-чанғи йўналишлари илғор бешлигига
киритди. «Алтин-Емель» ЮНЕСКО инсоният мероси рўйхатига киритилди, Kazakhstan Like Never before ролиги Европадаги кинофестиваль
ғолиби бўлди. Экспертлар таъкидлашича, келгуси
йил ҳам воқеаларга бой бўлиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси