Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида қатнашиш учун амалий сафар билан Нью-Йоркда бўлиб турибди. Давлат раҳбари JPMorgan, Goldman Sachs ва NASDAQ етакчилари билан музокара юритиши режа қилинган. Шу билан бирга, Президент қатор трансмиллий компаниялар етакчилари ва экспертлик доиралари вакиллари билан учрашади. 20 сентябрда Қозоғистон етакчиси БМТ Бош Ассамблеясининг умумий дебатларида қатнашади, БМТ Бош котиби, Европа Иттифоқи ва қатор давлатлар етакчилари билан уларнинг таклифига кўра учрашади. Қосим-Жўмарт Тўқаев озиқ-овқат хавфсизлиги Глобал саммитида ҳам иштирок этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.