Тоғ-металлургия соҳаси ривожлантирилади

Тоғ-металлургия соҳаси ривожлантирилади

Ҳукумат тоғ-металлургия мажмуасини ривожлантириш муаммоларини муҳокама қилди. Бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда конларни ишга тушириш самарадорлигини ошириш ва соҳага инвестиция жалб этиш режалари кўриб чиқилди. Бош вазир бу борадаги янги лойиҳа ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда давлат ва бизнес манфаатлари ҳисобга олиниши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Тегишли давлат органларига қатор топшириқлар берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси