Евроосиё
Иқтисодий иттифоқида органикк маҳсулотлар умумий бозори
шакллантирилади. Дунёда
қишлоқ хўжалиги стандартлари кўпайиб боряпти. Шунга
кўра, сертификат бериш масаласи юзага келган. Бу масалани ҳал қилиш учун халқаро
ташкилот норматив база шакллантиради. 3 йил аввал
ташкилотга аъзо давлатлар тегишли масала юзасидан «Йўл
харитаси»ни тасдиқлаганди. Ҳужжат иқтисодий иттифоқ ичида
органик маҳсулотларни аниқлаш тартибини ва уларнинг эркин сотилишини
белгилайди. Унинг
доирасида ташкилотга аъзо давлатлар органикк маҳсулотларни ўзаро тан олиш бўйича
шартнома лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат имзолангач, ишлаб чиқарувчилари маҳсулот
стандартларга мослигини тасдиқловчи сертификатлар олиши мумкин. Натижада, 185 миллион кишилик аҳолига эга
Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида органик маҳсулотлар эркин сотилиши учун
имкон яратади. Шунингдек, қатор давлатлар бозорларига кириб бориш осонлашади. Ўз
навбатида, бу экспорт салоҳиятини оширади ва Қозоғистоннинг халқаро саҳнадаги
мавқеини мустаҳкамлайди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси