Қозоғистон 20 минг тонна гўшт экспорт қилди

Қозоғистон 20 минг тонна гўшт экспорт қилди

Қозоғистон чорвадорлари бозорларини кенгайтиряпти. Ўзбекистонга маҳсулот юбориш кенгайиши кутиляпти. Эслатамиз, ҳозир қўшни мамлакат рўйхатига Қозоғистоннинг гўшт ва гўшт маҳсулотлари жўната олувчи 19 компанияси киритилган. Республиканинг беш корхонаси Саудия Арабистонига маҳсулот юборяпти, 9 таси Японияга йилқи гўшти жўнатади. Умуман олганда, Қозоғистон чорвадорлари йил бошидан буён хорижга 20 минг тонна гўшт ва 600 тоннадан кўпроқ гўшт маҳсулоти юборди. Бу кўрсаткич коронавирус пандемиясидан аввалгига нисбатан анча оз. 2019 йилнинг шу даврида товар ишлаб чиқарувчидар 25 минг тонна гўшт ва 2 минг тонна гўшт маҳсулоти экспорт қилганди. Ҳозир жами 400 гўшт корхонаси чет элларга маҳсулот сота олади. Импортчилар билан Туркистон ва Жамбил вилояти, шунингдек, шимолий минтақалар фаол ишлаяпти. Таъкидлаш лозимки, ташқи бозорга асосан мол, қўй ва парранда гўшти чиқариляпти.

Тўлеубек Тўлеубаев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринар назорат қўмитаси бошқармаси бош мутахассиси:

- Эпизоотик вазият ёмонлашиши сабабли Хитой бугунги кунда қатор гўшт маҳсулотлари импортини тўхтатиб қўйди. Ветеринар хизмати ХХРга гўшт маҳсулотлари юбориш ва ҳамкорликни тиклаш бўйича иш олиб боряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.