Ақтау порти орқали Қозоғистон нефти экспорти 54 фоизга ортди. Йилнинг 10 ойи давомида бу йўналиш орқали 2 миллион 800 минг тонна хомашё харидорларга жўнатилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 марта кўп. Магистрал нефтепроводлар оператори дерган маълумотга кўра, Боку порти томон юборилган «қора олтин» ҳажми бир миллион юз минг тоннадан ошди. Махачқалага бир ярим миллион тонна Қозоғистон нефти жўнатилди. Эслатамиз, 2022 йилда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Транскаспий йўлаги орқали етказиб берилаётган «қора олтин» ҳажмини кўпайтиришни топширганди. Шунга кўра, Қозоғистон ва Озарбайжон нефть компаниялари тегишли шартномани имзолади. Эндиликда Тенгиз конидан йилига 1,5 миллион тонна нефть «Боку – Тбилиси – Жейхан» қувурлари орқали харидорларга юборилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.