Жамоат мулоқоти учун мўлжалланган кенг кўламли майдонча – Халқ кенгаши
Қозоғистон халқи Ассамблеяси ролини кучайтиради. Янги давлат ташкилоти
этнослар, минтақалар ва жамоат гуруҳларини бирлаштирувчи маслаҳат майдончаси
сифатида иш юритади. Муҳим жиҳати: у қонун чиқариш ташаббусига эга. Яъни,
кенгаш аъзолари янги ҳуқуқий меъёрлар бўйича таклифлар беради, давлат сиёсатини
шакллантиришда бевосита қатнашади. Экспертлар таъкидлашича, бу ўзгаришлар
кенгаш фаолиятининг тизимли ва амалиётга йўналтирилишига имкон яратади. Натижада,
этнослараро жипслик кучаяди, бевосита давлат органлари билан алоқада бўлиши
ҳамда фақат мулоқот эмас, аниқ ташаббуслар шаклида таъсир кўрсатиш имконияти
сабабли ҳам этномаданият бирлашмалари самарадорлиги
ортади.
Тимур Жумурбаев, «Ассамблея ёшлари»
республика жамоат ташкилоти раиси:
- Бугунги кунда Қозоғистонда этнослараро муносабатлар
мустаҳкамланишининг янги босқичи кузатилаётганини кўряпмиз. Бирлик ва
хилма-хиллик тамойили сақланиб қолади. У мамлакат учун ҳам, Қозоғистон жамияти
учун ҳам дахлсиз тушунча сифатида сақланиб қолади.
Алишер Сатвалдиев, Депутат Сената
Парламента РК:
– Оддий қилиб айтганда, ҚХА ва Миллий қурултой фаолияти янги даражага
кўтарилади. Гап бу ташкилотларни ёпиш эмас, имкониятларни кенгайтириш тўғрисида
кетяпти. Этнослар ва жамоат гуруҳлари билан ишлаётган тузилмалар
бирлаштирилади. Улар ягона халқ ташкилотига айланади. Ва, энг муҳими, мамлакат
келажагини кўзлаб иш юритади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

