Қозоғистон халқаро авиарейслар сонини оширади. Уч йилдан сўнг республика аҳолиси АҚШга самолётдан самолётга ўтмасдан етиб бориш имконига эга бўлиши мумкин. Қозоғистон Авиация маъмурияти раҳбари Питер Гриффитснинг маълум қилишича, бевосита трансатлантика парвозларн амалга ошириш учун мамлакат авиакомпаниялари янги, узоқ масофага мўлжалланган ҳаво кемалари харид қилиши лозим. Уларнинг нархи 100 миллион доллар атрофида.
Питер Гриффитс, Қозоғистон авиация маъмурияти бош директори:
- Биз бевосита рейслар 2024 йилдан бошланади, деб режалаштиряпмиз. Бунга эришиш учун бир қанча босқичда иш олиб бориш зарур. Улардан бири – авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиш, АҚШ томони, жумладан, ҳукумати ва FAA ташкилоти кўрсатган талабларга жавоб бериш керак.
Айни вақтда Қозоғистон жиддий карантин чекловларидан кейин осмонини оча бошлади. Бугунги кунгача республика 57 ички йўналишни тиклади. Шунингдек, жаҳоннинг 23 давлатига халқаро авиарейслар ташкил қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси