Туркияга кўмак учун 41 миллион тенге йиғилди

Туркияга кўмак учун 41 миллион тенге йиғилди

Атиги уч кун ичида 41 миллион тенге тўпланди. Туркиянинг Қозоғистондаги элчиси Уфук Экижи Астанада бўлиб ўтган брифингда шундай маълумот берди.

Уфук Екижи, Туркиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:

- Қозоғистонлик қардошларимиз биринчилардан бўлиб ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга киришди. Қозоғистон Президентига, барча давлат органларига, қозоқ халқига кўрсатилган ёрдам учун самимий миннатдорчилик билдираман.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда Туркияга гуманитар ёрдам сифатида бир миллион доллар маблағ ажратилган. Ҳукумат тегишли қарор қабул қилди. Жорий йил республика бюджетидаги табиий ва техник сабаблар туфайли мамлакатда ва хорижда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ишлатилиши мўлжалланган маблағ бунинг учун йўналтирилди ҳамда махсус ҳисоб рақамига юборилди. Бундан ташқари, икки гуруҳ қозоғистонлик қутқарувчилар Туркия Республикасидаги ҳамкасбларига ёрдам кўрсатиш учун юборилди. Эслатамиз, 6 февраль куни бу давлатда икки кучли зилзила юз берди. Мамлакатнинг турли қисмларида ер силкиниши кузатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси