«Союз МС-20» космик кемаси Қозоғистон даштига қўнди. Космик туристлар Юсаку Маэдзава ва Едзо Хирано ҳамда космонавт Александр Мисуркинни Халқаро космик станцияда олиб қайтган жиҳоз Жезқазған шаҳридан 148 километр узоқликдаги ерга тушди. Космик сайёҳлар одам организмида қон оқими ҳаракатига оид синовларда иштирок этди. Бундан ташқари, станция экипажи аъзолари вазнсизлик шароитида ўтказилган бадминтон турнирида қатнашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси