Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилояти истиқболлари билан танишди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилояти истиқболлари билан танишди

Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ташкил қилинган Улитау вилоятининг ривожланиш истиқболлари балн танишди. Минтақанинг маъмурий маркази – Жезқазған шаҳрида ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар ҳақида гапирилди. Шу жумладан, экологик вазият оғирлиги, иқтисодиёт  диверсификацияланмагани, йирик корхоналарга муҳтожлиги, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари путурдан кетгани, республика аҳамиятига эга йўллар оғир аҳволдалиги айтилди. Ҳоким Берик Абдиғалиули маълум қилишича, булар ҳаммаси вилоят иқтисодиёти ривожланишига тўғаноқ бўляпти. Чунки нарх ошиши, транзит юк камайиши, тадбиркорлик ва бизнеснинг ривожланиш суръатлари пасайишига сабаб бўляпти.

БЛИЦ:

–  Зора тартибга келтирилса, шаҳар харобага айланай деб қолганди. Марказий кўчалар ёмон эмас,​ лекин чеккароқдагилар жуда ёмон аҳволда, умуман меъёрга тўғри келмайди.

– Тиббиёт аҳволи, йўллар сифати, таълим, уй-жой-коммунал хўжалик, уйлар қиёфаси кўнгилдагидек эмас. Урбанизация деймиз… шаҳарда ёшларни жалб этадиган жой йўқ.

– Бизда экология ёмон. Бу нарса ҳеч ким учун сир бўлмаса керак.​ Биринчи навбатда шунга эътибор қаратиш керак.​

Жезқазғанни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун 46 миллиард тенге керак, дейди ҳоким Берик Абдиғалиули. У аҳоли зичлиги жуда кам минтақага раҳбарлик қиляпти. Улитау вилоятида атиги иккита туман ва учта шаҳар бор. Кичик, аммо стратегик муҳим минтақа.

Берик Абдиғалиули, Улитау вилояти ҳокими:

- Жойида ҳал қилиш зарур бўлган жуда кўп муаммолар бор. Улкан муаммолардан бири, ўзингиз айтганингиздек, тармоқлар ишдан чиққани. Ичимлик суви муаммоси Жезқазғанда, Улитау туманида, Жанаарқада бор. Сатпаев, Қаражал, Улитауда канализация умуман йўқ ҳисоби. Ҳукумат ёрдамида бу муаммоларни ҳал қилишимиз зарур. Одамлар қисқа вақтда вилоят марказида яшаётганини ҳис қилиши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.