Унинг доирасида илғор инновациявий технологиялар ишлаб чиқилади ва ривожлантирилади, таълим жараёни ишлаб чиқариш билан интеграция қилинади. Бундан ташқари, Евроосиё Миллий университетида «Космик техника ва технологиялар» кафедраси базасида докторантура очилади. Жорий йилда физика-техника факультети магистратурасида «Аэрокосмик муҳандислик» ва «Ерни масофадан туриб кузатиш технологиялари» таълим дастурлари йўлга қўйилади. Космик соҳада илмий кадрлар тайёрлаш бўйича диссертация кенгаши ташкил этилиши режа қилинган, дея маълум қилди таълим даргоҳи матбуот хизмати.
Абдумалик Сарманов таржимаси