Қосим-Жўмарт Тўқаев Яқин Шарқ бўйича келишувни қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Яқин Шарқ бўйича келишувни қутлади

Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири ва Қуролли кучлари олий бош қўмондони воситачилигида Яқин Шарқда муваққат ўт очишни тўҳтатиш бўйича келишувга эришилганини қутлади. Қозоғистон Президенти маслаҳатчиси — матбуот котиби Айбек Смадияров шундай маълумот тарқатди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Эроннинг олий раҳбарияти, шунингдек, низога алоқадор барча давлатлар эзгу нияти ва оқиллиги сабабли шундай шартнома имзоланди. Давлат раҳбари дунё савдоси ва иқтисоди ривожланиши учун тинч давр узоқ давом этишига умид билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси