Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Карталкая тоғ-чанғи курортидаги ёнғин туфайли кўплаб одамлар жон бергани ва жабрлангани боис Туркия Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Президент Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Ражаб Тайиб Эрдўғанга, ҳалок бўлганлар оиласига, қардош турк халқига самимий ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тезроқ тузалиб кетишини тилади. Эслатамиз, 12 қаватли меҳмонхонада юз берган ёнғинда 79 нафар одам жон берди, 50 нафари жароҳатланди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, улар ичида қозоғистонликлар йўқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси.