Юқори палата таркиби зиммасига улкан вазифалар юкланган. Қозоғистон сиёсатшунослари фикрича, улардан энг биринчиси – ўз минтақалари манфаатларини тақдим этиш.
Риззат Елюбаев, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти эксперти:
- Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар натижасида Сенат вазифалари ҳам ўзгаради. Сайланган депутатлар янги регламент асосида, янги қонун чиқариш жараёни доирасида ишлайди. Ўзингизга маълум, Сенат Мажилис қабул қилган қонунларни қабул қилиши ёки қайтариши мумкин. Бундан ташқари, юқори палата депутатлари бош прокурор, олий суд аъзолари ва суд раиси номзодларига розилик бериши керак.
Бану Нурғазиева, Қозоғистон фуқаролар альянси президенти:
- Аралаш мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилиши ислоҳотларга ёрдам беради. Ўзини ўзи кўрсатган кўплаб номзодлар келди. Кўз ўнгимизда Тингловчи давлат шаклланмоқда. Сенат сайловлари натижалари Қозоғистон кучли парламентга эга президентлик давлатига айланаётганини кўрсатганидан мамнунман.
Сенатга сайловлар: дастлабки натижалар
Эслатамиз, 14 январь куни Қозоғистонда Парламент Сенати депутатлари сайланди. Қўстанай вилояти ва Чимкент, Алмати шаҳарларида юксак кўрсаткичлар кузатилган. Марказий Сайлов Комиссияси берган маълумотга кўра, Ақмўла, Жамбил ва Павлодар минтақаларида номзодлар энг кўп овоз олди. Эслатамиз, Парламент юқори палатасидаги 20 та ўринга 55 нафар номзод кўрсатилган. Жами 3 минг нафардан зиёд маслихат депутатлари сайловчилар рўйхатига киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси