Жорий
йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон 249 минг бош мол экспорт қилди. Таъкидлаш
лозимки, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 марта
кўп. Айниқса, йилқи сотиш ҳажми кескин, 12 марта ортди ва 6,5 минг бошни ташкил қилди. Йирик
шохли қорамол сотиш 2,6
марта ортди. Харидорлар асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжондан. Шунингдек, 8,5 минг
бош қўй хорижга сотилди.
Хонаки паррандага келганда, январь-март ойида бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 5 марта ошди ва 190 мингтага етди. Айни вақтда, Қозоғистонга
мол ва парранда импорти ҳам 23 фоизга ортди ва 2,5 миллион
бошга етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

