Январь воқеалари, сиёсий ислоҳотлар ва «Янги Қозоғистон». Қосим-Жўмарт Тўқаев Петербург халқаро форуми арафасида «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида ушбу мавзуларни тилга олди. Суҳбат ибтидосида Давлат раҳбари ўз етакчилигида ўтган уч йил давомида амалга оширилган ишларга якун ясади. Президент ўзи учун энг муҳим омил – Қозоғистон халқининг қўллаб-қувватлаши бўлганини таъкидлади, референдум сиёсий ислоҳотларнинг узвий ҳосиласи эканлигини кўрсатиб ўтди. Шу тариқа, фуқаролар суперпрезидент бошқаруви тизимидан нуфузли парламентга эга президент тизимига ўтди, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Гап шундаки, Қозоғистонда етук фуқаролик жамияти мавжуд. Шунинг учун ушбу тизимга бўлган талаб катта. Бир қатор фаоллар ҳамда Ғарбдаги кузатувчилар таклиф этаётган Парламент тизимига ўтиш масаласига келсак, албатта, мен буни халққа ваъда қилмаганман. Бу, айниқса, мураккаб геосиёсий шароитларда мамлакатимиз манфаатларига мос келмаслиги аниқ. Президент республикаси бўлади. Лекин унда кучли парламент ва ҳисобот берувчи ҳукумат ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.