4-13 март кунлари Пекинда қишки паралимпиада ўйинлари ўтади

4-13 март кунлари Пекинда қишки паралимпиада ўйинлари ўтади

4 мартда Пекинда 13-Қишки Паралимпиада бошланади. Ташкилотчилар ушбу муҳим ўйинларга тайёрлигини билдирди. Параатлетлар беллашувлари уч ҳудудда – Пекинда, Яньцин пойтахт туманида ва Чжанцзякоу шаҳрида ўтказилади. Бундан ташқари, спорт ва бошқа объектлар параатлет учун мослаштирилди. Пойтахтдаги 300 мингдан зиёд жой модернизация қилинди. Имконияти чекланган одамлар кира олиши учун имконият яратилди.

Дун Ляньминь, имконияти чекланган одамлар Пекин федерацияси вице-президенти:

- Саккизта спорт объекти, иккита паралимпиада шаҳарчасида тўсиқлар мутлақо йўқ. Шунингдек, 25 та госпитал, 60 отель ва етти ресторанни Паралимпиада учун мослаштириб, тайрлаб қўйдик. Зарур ускуналар ўрнатдик.

Таъкидлаш жоизки, Қишки Паралимпиадада 700 га яқин спортчи қатнашади. Улар 6 спорт тури бўйича 78 медаллар жамланмаси учун курашади. Улар қаторида тоғ ва пойга чанғиси, биатлон, сноуборд, чанада хоккей ва коляскада кёрлинг ҳам бор. Бу ўйинларда Қозоғистондан беш атлет қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси