«Хабар» агентлиги экология масалаларига бағишланган тақвим чоп этди. Ундан мақсад – табиат бойликларини сақлаб қолиш, атроф муҳитни ҳимоя қилишга оид турли ташаббусларни оммалаштириш. Тақвимдаги ҳар бир ой маълум бир экологик муаммога бағишланган. Яна бир ўзига хослиги: унда махсус QR-код бор. Код ёрдамида «Хабар» агентлигининг экологияга оид барча материаллари билан таниша оласиз. Бу – ишларнинг бошланиши холос. Бугунги кунда атроф муҳитни ҳимоялашга боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам тайёрланаяпти.
Ерлан Бекхўжин, «Хабар» Агентлиги бошқаруви раиси:
- Экология муаммоси глобал тусга кирди, у бутун инсоният учун муҳим. Тасаввур қилинг: ичишга ҳам, ейишга ҳам ҳеч вақо йўқ, борадиган жой ҳам. Шунда бошқа муаммоларимизнинг қиймати қолмайди. Шунинг учун бу борада фикрлаш зарур. Ўз лойиҳаларимиз билан биз ҳам одамлар эътиборини жалб этишга интиламиз, экология муаммоси ҳама учун муҳимлигини тушунишга чақирмоқдамиз.
Майя Бекбаева, «Qazaq TV» телеканали директори:
- Ўз муҳаббатини, нафосатини бизга тақдим этишга тайёр турган латиф жониворларга баъзи-баъзида нигоҳ ташлаб туриш лозим. Ва барча қимматбаҳо, ялтироқ нарсаларни олиш учун ана шу жондорларни қурбон қилаётганимизни тушунишимиз керак. Чунки косметика тули ҳайвонларда синалади, пўстинлар, чарм курткалар ва либослар ҳақида айтмай қўя қолай. Келинглар, табиатимизни, ажойиб жониворларимизни муҳофаза қилайлик. Уларсиз заминда ҳаёт сўнади.
Абдумалик Сарманов таржимаси