Қозоғистонда «Ёшлар ҳафталиги» ўтказилмоқда

Қозоғистонда «Ёшлар ҳафталиги» ўтказилмоқда

12 август – Халқаро ёшлар куни. Ушбу байрам арафасида Қозоғистонда «Ёшлар ҳафталиги» бошланди. Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, 7 августдан бошлаб ёшлар учун турли хайрия, волонтёрлик ва экологик акциялар, вакансиялар ярмаркалари, фестиваллар, концертлар ва семинарлар ўтказилади. Ҳафталик «12 та эзгу иш» акциясидан бошланади ва у Қозоғистоннинг барча минтақаларида ташкил қилинади. Шу кунларда волонтёрлар ва ёшлар ташкилоти вакиллари кексалар, болалар уйларига боради, экологик акцияларни ташкил қилади, муҳтожларга ёрдамлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси