Давлат раҳбари ХМТ бош директори Жильбер Унгбо билан учрашди

Давлат раҳбари ХМТ бош директори Жильбер Унгбо билан учрашди

Халқаро Меҳнат ташкилоти бош директорининг ташрифи Қозоғистон ва мазкур ташкилот ўртасидаги ҳамкорликка туртки бериши билан муҳим. Давлат раҳбари Жильбер Унгбо билан учрашувда ташкилотнинг ижтимоий адолат қоидаларини такомиллаштиришдаги тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Адолатли Қозоғистон» концепцияси ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг  ижтимоий адолат йўлидаги ташаббуслари ўзаро ҳамоҳанглигини таъкидлади. Қозоғистон мазкур ташкилотнинг 25 асосий конвенциясини ратификация қилган. Ўз навбатида, Жильбер Унгбо мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Қозоғистоннинг Халқаро Меҳнат ташкилоти мақсадларини илгарилатиш бўйича минтақада пешқадамлигини алоҳида таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.