Самарқандда бўлиб ўтаётган «Марказий Осиё – Европа
Иттифоқи» саммити доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан учрашди. Томонлар иқтисоднинг
турли соҳаларида кўпқиррали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Таъкидлаш
лозимки, Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик иқтисодий ҳамкори. Ўтган йили
томонлар 50 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот алмашди. Яъни, бу кўрсаткич
Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан ўзаро савдосининг 80 фоизига тенг. Европа
комиссияси етакчиси Президенти билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорликни
янада чуқурлаштиришга қаратилган энергетика, инфратузилма
лойиҳалари, транспорт ва логистика тармоқлари, рақамли инновациялар соҳалари бўйича
фикр алмашди. Томонлар Қозоғистон ва Еврокомиссия ўртасида виза бериш жараёнини
соддалаштиришга қаратилган жараёнлар бошланишини қутлади. Урсула фон дер Ляйен Қосим-Жўмарт
Тўқаевни Қозоғистонда йирик ноёб ер металлари кони очилиши муносабати билан
табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Тикланиш ва тараққиёт банки етакчиси
билан ҳам учрашди. Одиль Рено-Бассо Қозоғистон Президентига «яшил» ўтиш
режаларига киритилган ўзгаришларни кўрсатиб ўтди. Молиявий ташкилот бу
йўналишда 2 миллиард евро инвестиция киритиш ниятида. Давлат раҳбари Ўзбекистон
Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара юритди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити минтақанинг Европа билан
муносабатларини ривожлантиришига ишонч билдирди. Президентлар икки давлат
ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланаётганини таъкидлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

