Президент сайловлари учун 12 миллион бюллетен тайёрланади

Президент сайловлари учун 12 миллион бюллетен тайёрланади

Қозоғистонда президент сайловлари учун 12 миллион бюллетень тайёрланади. Марказий Сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, уларда рўйхатга олинган ҳар бир номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алфавит тартибида ёзилади, шунингдек, «Ҳаммасига қарши» графаси киритилади.

Бюллетенлар 1 фоизли захира ҳисобга олинган ҳолда расмий рўйхатга олинган сайловчилар сонига кўра тайёрланади. Жами 11 миллион 950 минг 485 фуқаро сайловда қатнашиши кутиляпти. Аҳоли 4 ноябрдан бошлаб маълумотни текшира олади. Бунинг учун маҳаллий ҳокимлик сайтига кириши ёки колл-марказга қўнғироқ қилиади.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси:

- 4 ноябрдан 19 ноябрь, соат 18 гача ҳар бир сайловчи ўз сайлов участкасидаги сайлов комиссиясидан овоз бериш имконини берувчи ҳисобдан чиқариш гувоҳномасини олиши ва истаган жойида қонуний ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Сўнгра у ана шу гувоҳномани номзодлар учун овоз бериладиган кунда участка сайлов комиссиясига топшириб, ўзи истаган участкада қайта рўйхатдан ўтиши мумкин.

Марказий Сайлов комиссияси котиби Мухтар Ерман халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларини рўйхатга олиш ҳақида маълумот берди.

Мухтар Ерман, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси котиби:

– Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси тўртта халқаро ташкилот ва учта хорижий давлатдан 76 кузатувчини аккредитациялади. 2022 йил 31 октябрига келиб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Сайлов комиссиясига аккредитация учун яна тўрт халқаро ташкилот ва беш хорижий давлатдан 63 кузатувчи учун ҳужжат топширди. Ушбу жараён давомида халқаро кузатувчилар бўйича маълумотлар янгиланиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.