Қозоғистон Президенти Хавфсизлик Кенгашининг транспорт-логистика
соҳасини ривожлантириш масаласига бағишланган йиғилишини ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев
«яшил йўлак»лар ташкил этиш ва мамлакатнинг логистик афзалликларидан
фойдаланишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбари юк ташув ҳажмини
ошириш учун бозорни авиаёнилғи билан тўлдириш заруратини алоҳида айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Президент транзит юк ташув ҳажмини ошириш вазифасини қўйди, бу,
хусусан, халқаро юк етказишнинг глобал занжирини жорий этиш ҳисобига бўлади. Умуман,
Қосим-Жўмарт Тўқаев транспорт-логистика соҳасидаги масалаларни ҳал этишда
таъсирли чоралар кўришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

