Давлат раҳбари ичики ишлар органлари ишини қайта
ташкил қилиш, аҳоли ва жамоатчилик ташкилотлари билан барқарор алоқалар ўрнатиш
учун янги ғояларга эҳтиёж борлигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Ички ишлар вазирлиги етакчилари билан йиғилиш ўтказди вау
ларга янги вазир Ержан Саденовни таништирди. Президент хизмат кўрсатувчи полицияни ривожлантиришни топширди,
аҳоли билан ўзаро фойдали
ҳамкорлик шаклларини таклиф этди. натижада, қоидабузарликларга тоқатсизлик
муҳити шаклланиши таъминланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев
вояга етмаганлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тизимига ўзгаришлар зарурлигини
кўрсатиб ўтди. Давлат
раҳбари тегишли шахсларга ИИВ кенгайтирилган коллегиясида тилга олинган
йўналишларда иш олиб боришни топширди.