Сенат Интеллектуал мулк тўғрисида қонун қабул қилди

Сенат Интеллектуал мулк тўғрисида қонун қабул қилди

Қозоғистон шоколади, Кўккшетау музқаймоғи, Лепси асали. Энди мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Интеллектуал мулк тўғрисида қонунда бу нарса кўрсатилган. Бугун қонун лойиҳаси Сенатда маъқулланди. Ҳужжатни тақдим қилган Мажилис депутати Гульнара Бижанованинг фикрича, бу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш халқаро талабларга кўра мувофиқлаштириш доирасида амалга оширилди. Янги меъёрлар салкам тўққиз минг нафар муаллифлар ва кашфиётчиларнинг кўзда тутилган мукофотини олишига, жамоалар томонидан уларнинг ҳуқуқлари бузилиши олдини олишига имкон яратади.

Гульнар Бижанова, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:

– Шунингдек, янги интеллектуал мулк объекти сифатида географик мансубликни кўрсатиш мумкин. Бу эса мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларининг жаҳон бозорида янги имкониятларга эга бўлишига олиб келади. Товар сифати ва нуфузи бундай ҳолатда географик объект билан белгиланади. Масалан, Қозоғистон шоколади, Лепси асали, Осакаровка саумали, Кўкшетау музқаймоғи ва бошқа кўп товарларни кўрсатиш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.