Қозоғистон ва Грузия ўртасида товар айланмаси кенгайиб боряпти

Қозоғистон ва Грузия ўртасида товар айланмаси кенгайиб боряпти

Қозоғистон ва Грузия ўртасида товар айланмаси 75 миллион долларни ташкил қилди. У аввалги йилга нисбатан учдан бир ҳиссага ортди. Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Грузия Иқтисод ва барқарор тараққиёт вазири Мариам Кври-виш-вили мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Томонлар савдо ва инвестициялар, инфратузилма лойиҳалари ва транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор берди. Шу жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги имкониятлари кўриб чиқилди. Поти портида Қозоғистоннинг янги контейнер терминали очилиши давлатларнинг транзит салоҳиятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. У мамлакатнинг Грузия денгиз хаблари ҳудудидаги энг йирик инфратузилмавий лойиҳаси. Бош вазир таъкидлашича, объект Транскаспий йўналишида юкташишни кенгайтиришда қўл келади. Томонлар Қозоғистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари - дон, ун, гўшт ва сут ҳамда қандолатчилик маҳсулотларини грузин бозорига олиб чиқиш масаласини кўриб чиқди. Мариам Кври-виш-вили савдо, туризм ва логистика инфратузилмаларида Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси