Туркияда анча аввал аниқланган Иккинчи Турк ҳоқонлиги асосчиси Қутлуғ ҳоқонга аталган археологик мажмуа тақдимоти ўтказилди. Артефактлар Монголиянинг Номгон водийсидан топилган. Олимлар таъкидлашича, ушбу мажмуа мавжудлиги аниқлангани турк давлатлари тарихи учун муҳим кашфиёт.
Физулий Мажидлий, Халқаро турк академияси президенти вазифасини бажарувчи:
- Агар биз ушбу топилмалар туркий давлатлар тарихида 130 йил аввалги Томсон кашфиётидан кейинги энг буюк тарихий ва археологик кашфиёт десак, асло муболаға қилмаймиз. Ўта қадимий ёдгорликда илк марта «турк» сўзи тилга олинган. Шу вақтгача биз бу калимани Билга Ҳоқон ва Култегин битикларида кўрганмиз.
Рамазан Кўркмаз, Кавказ университетлари бирлашмаси раҳбари:
– Таъкидлаш лозимки, бу бизнинг умумий бойлигимиз. Навбатдаги вазифамиз – ушбу маълумотни тарих ва туркшунослик дарсликларига киритиш.
Эслатамиз, Монголиядаги тадқиқот ишлари 2016 йилдан буён давом этяпти. Кейинчалик Қутлуғ ҳоқон мажмуаси очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади ва унга алоҳида мақом берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси