Қозоғистонда 1 августда миллий қишлоқ хўжалик саноғи старт олади. У икки босқичда ўтказилади. Биринчиси 31 августгача
давом этади, иккинчиси эса 20 октябргача. Тегишли взирлик барча қишлоқ хўжалик миришкорларини
унда қатнашишга чақирди. Кенг кўламли статистика ҳисоби барча минтақаларни қамраб олади, 2 миллионта хонадон ва 300 минг нафардан зиёд қишлоқ хўждалиги ишлаб чиқарувчиси
унда қатнашиши кутиляпти. Миллий статистика бюросида таъкидланишича, бунга 3 минг нафардан зиёд интервью олувчи
жалб этилади. Шу жумладан, почтачилар ҳам ишлаши кутиляпти.
Бек Махсатули, Миллий статистика бюроси Миллий саноқлар ўтказиш бошқармаси раҳбари:
-
Саноқда биринчи марта интервью олувчиларни кузатиб
бориш учун GPS мониторингдан фойдаланилади. Уларнинг хўжаликларга қачон борганини ҳам, суҳбат учун қанча вақт сарфлагани ҳам, қандай ишлагани кузатиб борилади. GPS мониторинг иш
бошлашлари билан дарҳол қўшилади. Саноқ давомида тўпланган барча маълумотлар
туманлар, қишлоқ округларидан дарҳол Қишлоқ хўжалиги вазирликларига узатилади.
Вазирлик эса соҳани ривожлантириш учун улардан фойдаланади.

