Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари ўтказиш қуввати оширилади

Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари ўтказиш қуввати оширилади

Қуриқ порти орқали 2024 йилнинг бошидан буён 1,5 миллион тонна юк ўтказилди. Йил охиригача бу кўрсаткич 2 миллион 200 минг тоннага етиши кутиляпти. Келажакда портнинг йиллик юк ўтказиш қуввати 6 миллион тоннани ташкил этиши кутиляпти. Ҳозир логистика кластери яратиш ва паром флотини янгилаш устида иш боряпти. Бундан ташқари, йил охиригача дон терминали ишга тушади.

Айтқали Нурмағамбетов, Қуриқ порти Маркетинг сектори бошлиғи:

– У йилига 1 миллион тонна қувватга эга, бир вақтнинг ўзида 25 минг тонна маҳсулот сақлай олади. Йилнинг тўртинчи чораги бошида дон маҳсулотларини юклаш учун синов мақсадида кема келтириш мўлжалланган.

Ақтау порти базасида янги контейнер хаби иш бошлайди. Инвестор сифатида энг йирик Хитой порт компанияларидан бири жалб этилган. Ақтауда ҳам фаолият ҳажми ортяпти. Йилнинг 8 ойи давомида 3 миллион тонна маҳсулот ўтказилди. Контейнерлар асосан Эрон, Туркманистон, Озарбайжон, Россияга жўнатиляпти. Объектнинг йиллик ўтказиш қуввати ҳозир 11 миллион тоннага етди. Унда учта нефть қуйиш ва учта қуруқ юклар причали, дон терминали ҳамда паром мажмуаси фаолияти юритяпти.  Порт Транскаспий Халқаро транспорт йўлагини ривожлантиришда асосий ўрин туради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.