Ижтимоий-иқтисодий вазият юзасидан Бош вазир ҳисоботи тингланди

Ижтимоий-иқтисодий вазият юзасидан Бош вазир ҳисоботи тингланди

Жорий йилда қайта ишлаш саноати ва қурилиш иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларига айланди. Президент Бош вазирнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият юзасидан ҳисоботини тинглади. Ўлжас Бектенов қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари анча ошганини кўрсатиб ўтди. Шу кунгача 4 ярим миллион гектарда йиғим-терим ишлари якунланган, 6 миллион 600 минг тонна дон янчилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўп. Қосим-Жўмарт Тўқаевга берилган маълумотга кўра, тошқин туфайли жабрланганларга ёрдам кўрсатиляпти. Бугунги кунгача 7 ярим минг оила янги уй-жой олди, 9 минг оилага таъмир ишлари учун маблағ ажратилди.