Ҳар бир фуқаро «Янги Қозоғистон»ни бунёд этишда иштирок эта олади. Ҳатто уйдан чиқмаган ҳолда. Хоҳловчилар ўз тавсияларини «Маънавий янгиланиш» ижтимоий тараққиёт институти сайтида қолдириши мумкин. Ташкилот раҳбариятининг таъкидлашича, қозоғистонликлар турли масалаларда мурожаат этиши имкони бор. Улар таълим, тиббиёт, инфратузилмалар, аҳолининг бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир таклиф имкон қадар кўриб чиқилади.
Асем Қайдарова, «Маънавий янгиланиш» Қозоғистон жамоат тараққиёти институти миллий ҳж бошқаруви раиси ўринбосари:
- Уларнинг ҳаммаси умумлаштирилган ҳолда тавсиялар шаклида соҳалар, йўналишлар, минтақалар бўйича берилади. Бу иш мунтазам давом эттирилиши керак. Чунки аҳолининг талаб-истаклари, тавсияси, овози ҳамиша тингланиши шарт.
«Янги Қозоғистон»ни қуриш бўйича тавсияларни тўплаш ва қайта ишлаш, шунингдек, унда кўзда тутилган ғояларни илгарилатиш учун махсус эксперт-аналитик ишчи гуруҳ тузилади. Унинг таркибига сиёсатшунослар, жамиятшунослар, журналистлар, фаол фуқаролар, илмий-ижодий зиёлилар, шунингдек, давлат органлари вакиллари киритилади.
Асем Қайдарова, «Маънавий янгиланиш» Қозоғистон жамоат тараққиёти институти миллий ҳж бошқаруви раиси ўринбосари:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, мулоқот майдончаси яратиш таклифи берилди. Аҳоли билан ижтимоий шартнома яратиш бўйича иш олиб борилади. Уни амалга ошириш учун махсус гуруҳ тузилди. У аҳолидан, Қозоғистон халқидан, ижтимоий фикр етакчиларидан, журналистлардан ғоя ва тавсиялар тўплайди. Бу тавсиялар асосида тайёрланган ҳужжат Ҳукуматга юборилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси