Таиланд коронавирусни эндемик касалликлар қаторига киритиш ниятида. Июлда шундай баёнот берилиши мумкин. Вазирлик вакиллари таъкидлашича, коронавируснинг эндемик касалликка айланишига оид тўрт босқич мавжуд. Ҳозир бу давлат биринчи босқичда, у апрелгача давом этади. Иккинчиси апрелдан майгача бўлиб ўтади ва касаллик нисбатан бир текисда тарқалиши кузатилади. COVID-19 юқиши ҳолатлари камайиши кузатиладиган учинчи босқич май-июнь ойларида давом этади. Пандемиядан кейинги босқич эса 1 июлда бошланади. Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, агарда вирус туфайли юз берган ўлим ҳолатлари минг нафар бемордан биттасидан кам бўлса, касаллик эндемик ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси