Бош вазирга қатор топшириқлар берилди

Бош вазирга қатор топшириқлар берилди

Саккиз ой якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 3,7 фоизлик ўсишни кўрсатган. Бу ҳақда Давлат раҳбарига республика Бош вазири маълум қилди. Ўлжас Бектенов айтганидек, энг кўп ўсиш қурилиш, транспорт ва омборлаштириш, алоқа, савдо, ишлаб чиқариш саноати секторларида кузатилган. Мамлакатда йиғим-терим кампанияси фаол бормоқда. 70 фоиздан кўпроқ майдонда донли ва донли-дуккакли экинлар ҳосили йиғиб олинган, 17 миллион тоннадан ошиқ дон янчилган. Соҳада имтиёзли молиялаштириш ҳажми 3 марта ошган ва 580 миллиард тенгега етган. Шунингдек, Президентга тошқин оқибатларини тугатиш борасида ҳам ахборот берилди. Барча жабрланганлар ижтимоий ёрдам олди, уларга мол-мулк учун компенсацилар тўлаб берилди. Шу билан бирга, уй-жойлар сотиб олинди ва топширилди, 2 ярим мингдан кўпроқ янги уйлар барпо этилган. Учрашув якунида  Давлат раҳбари мамлакат саноат салоҳиятини келусида янада очиш ва инфратузилмаларни янгилашга доир бир қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси