«Өмір ағысы» - «Умрнинг оқиши» номли картина қишки ва ёзги яйловларга кўчиб яшовчи чорвадорларнинг қишлоқдаги ҳаёти ва ташвишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Бош қаҳрамон – қозоқ халқ урф-одат ва анъаналарига тўла риоя қилувчи оқсоқол. У аждодларнинг кўчманчи ҳаёт тарзидан воз кечишни истамайди. Лекин замонавий технологиялар даври ҳаёт тарзини тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Киноасар Хитойда ҳар йили ўтказиладиган «Хуа-бяо» кинофестивалида «Қишлоқ ҳаёти ҳақидаги энг яхши фильм» ва «Энг яхши фотосурат» номинациялари бўйича мукофот олди. Фильм уч йил мобайнида суратга олинган. Йилнинг тўрт фаслини кинога кўчириш ҳамда томошабинга воқеликни ҳаққоний кўрсатиб бериш учун кўп тер тўкилди. Картинани суратга олишда минглаб бош чорва молларидан фойдаланилган. Натижада режиссёр қозоқ овулининг ўзига хос муҳитини кўрсатиб бера олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси